View in Telegram
365-модда. Қидирув эълон қилиш Айбланувчининг турган жойи номаълум бўлганда терговчи унинг турган жойини аниқлаш учун зарур бўлган барча чораларни кўриши, зарур ҳолларда эса, унга нисбатан қидирув эълон қилиши шарт. Терговчи фақат айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши тўғрисида қарор чиқарилган шахсга нисбатан қидирув эълон қилишга ҳақли. Қидирув дастлабки тергов ўтказилаётганида ҳам, шунингдек дастлабки тергов тўхтатилганидан кейин ҳам эълон қилиниши мумкин. Ушбу Кодекснинг 242 ва 243-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда қидирилаётган айбланувчи топилган тақдирда, суднинг ажрими билан унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин. Қидирилаётган айбланувчи ушланган тақдирда у ушланган жойдаги прокурор ушланган шахснинг қидирилаётган айбланувчи эканлигини аниқлаши ва қамоққа олиш учун қонуний асослар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily