View in Telegram
353-модда. Жиноят ишидаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти Терговчи жиноят ишидаги барча маълумотларни ёки унинг муайян қисмидаги маълумотларни ошкор қилинмайдиган деб эътироф этишга ҳақли. Ана шу асосда у тергов ҳаракатларида иштирок этаётган ёки тергов ҳаракатларини бажаришда ҳозир бўлган ёхуд тергов материаллари билан танишаётган шахслардан уларнинг зиммасига ишда мавжуд бўлган маълумотларни унинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида мажбурият юклатилгани ҳақида тилхат олиши мумкин. Тилхатда, шунингдек мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига биноан жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади. Ишдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти гумон қилинувчи ва айбланувчи зиммасига юкланиши мумкин эмас. Ҳимоячининг ишдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти унинг гумон қилинувчи ёки айбланувчи билан бўладиган суҳбатига тааллуқли эмас. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily