View in Telegram
332-модда. Жиноят ишларини бирлаштириш ва ажратиш Битта тергов ёки суд иш юритувига фақат бир неча шахснинг бир ёки бир неча жиноятни биргалашиб содир этганликда айбланишига доир ишлар ёхуд бир шахснинг бир неча жиноятни содир этганликда айбланишига доир ишлар бирлаштирилиши мумкин. Бир ёки бир неча жиноятни биргалашиб содир этишда айбланаётган шахсларга нисбатан ишни ажратишга, башарти бу иш ҳолатлари бўйича зарур бўлиб қолса ҳамда бундай ажратиш суриштирувнинг, дастлабки терговнинг ва суд томонидан ишни кўриб чиқишнинг тўлиқ ва холисона бўлишига таъсир қилмаса, йўл қўйилади. Тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ бўлмаган янги жиноят аниқланган тақдирда, жиноят ишининг мазкур ҳолатга доир қисми жиноят иши қўзғатилган ҳолда алоҳида иш юритувга ажратилади. Ишларни бирлаштириш ва ажратиш суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан амалга оширилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily