View in Telegram
198-модда. Нарсаларни уларнинг эгаси бўлмиш шахслар ташаббуси билан суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилиш Фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари ўз фикрларига кўра иш учун аҳамиятга молик бўлган нарсаларни суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилишга ҳақлидир. Суриштирувчи, терговчи ёки суд тақдим қилинган нарсани ушбу Кодекснинг 136, 137, 139 ва 140-моддаларида баён қилинган қоидаларга асосан кўздан кечириши, агар тақдим қилинган нарсани иш учун аҳамиятли деб топса ёки келгусида аҳамияти бўлиши мумкин деб ҳисобласа, уни қабул қилиши шарт. Шунингдек ушбу иш учун аҳамиятли бўлмаган, лекин муомаладан чиқарилган нарсалар (қуроллар, гиёвандлик воситалари, порнография нашрлари ва бошқалар) ҳам қабул қилиб олиниши лозим. Иш учун аҳамиятли бўлмаган ва муомаладан чиқарилмаган нарсалар тақдим қилинган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи ёки суд уларни кўздан кечириб бўлганидан кейин эгаларига дарҳол қайтариб беради. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily