413-модда. Фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгарнинг суд мажлисига келмаслиги оқибатлари
Фуқаровий даъвогар ёки унинг вакили суд мажлисига келмаган тақдирда, суд фуқаровий даъвони кўрмайди; бу ҳолда мулкий зарар кўрган шахснинг фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қилиш ҳуқуқи сақланади.
Суд фуқаровий даъвони фуқаровий даъвогарнинг илтимосига кўра унинг иштирокисиз кўришга ҳақлидир.
Башарти фуқаровий даъвони прокурор қувватласа ёки суд уни кўриш зарур деб топса, фуқаровий даъвогар ёки унинг вакили келиш-келмаслигидан қатъи назар, суд фуқаровий даъвони кўраверади.
Фуқаровий жавобгар ёки унинг вакилининг суд мажлисига келмаслиги фуқаровий даъвони кўришни тўхтатмайди.
Каналга уланиш 👉@jpk_uz