View in Telegram
509-13-модда. Суд ҳукми, ажрими бекор қилинганидан кейин ишни кўриш Судининг ҳукми ёки ажрими кассация тартибида бекор қилинганидан кейин иш апелляция инстанцияси суди томонидан умумий тартибда кўрилади. Апелляция инстанцияси суди томонидан ишни кўриш чоғида жазони кучайтиришга ёки оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга фақат, башарти дастлабки ҳукм ёки ажрим кассация тартибида жазонинг енгиллиги ёки оғирроқ жиноятга оид қонунни қўллаш зарурати муносабати билан бекор қилинган бўлса, йўл қўйилади. Апелляция инстанцияси судининг чиқарган ҳукми, ажрими устидан умумий тартибда шикоят берилиши мумкин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily