View in Telegram
75-модда. Жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ва холисларга уларнинг сарф-харажатларини тўлаш Жабрланувчи ёки унинг вакили, гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон ёки холис сифатида чақирилган шахснинг иш жойидаги ўртача ойлик маоши унинг суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ҳузурига чақирилиши муносабати билан кетган ҳамма вақт учун сақланади. Ишламайдиган шахсларга улар кундалик машғулотлари билан шуғуллана олмаганликлари учун ҳақ тўланади. Бундан ташқари кўрсатилган ҳамма шахслар чақирилиш муносабати билан қилган сарф-харажатларини ундириш ҳуқуқига эгадирлар. Эксперт, мутахассис ва таржимон ўз мажбуриятларини бажарганликлари учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга. Ушбу мажбуриятлар хизмат топшириғи тарзида бажарилган ҳоллар бундан мустасно. Сарф-харажатлар қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда тўланади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily