410-модда. Суд муҳокамасида судланувчининг иштироки
Биринчи инстанция судининг мажлисида жиноят иши судланувчининг иштирокида муҳокама қилинади, судланувчининг судга келиши шарт.
Судланувчи суд мажлисига келмаса, ишни муҳокама қилиш кейинга қолдирилиши лозим, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Судга келмаган судланувчини суд мажбурий келтиришга, шунингдек унга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллашга ёки эҳтиёт чорасини ўзгартиришга ҳақлидир.
Ишнинг судланувчи иштирокисиз муҳокама қилинишига судланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган ва судга келишдан бўйин товлаган, унинг йўқлиги иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга монелик қилмаган тақдирдагина ёхуд у ушбу Кодекс 272-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлиси залидан чиқариб юборилган бўлса, йўл қўйилиши мумкин.
Каналга уланиш
👉 @jpk_uz