View in Telegram
187-8-модда. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома Тафтиш ўтказувчи шахслар ўтказилган тафтиш натижаларига кўра далолатнома тузади. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада қуйидагилар кўрсатилади: 1) тафтиш ўтказилган жой, далолатнома тузилган сана; 2) тафтиш ўтказиш учун асослар; 3) тафтиш ўтказилган муддат; 4) тафтиш ўтказган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми; 5) юридик шахснинг тўлиқ номи, текширилаётган даврда унинг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширган мансабдор шахсларининг фамилияси, исми, отасининг исми (якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми); 6) текширилаётган субъектнинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, шунингдек унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами; 7) текширилаётган субъект молия-хўжалик фаолиятининг илгариги текширувлари тўғрисидаги маълумотлар; 8) текширилаётган давр ҳамда тафтиш ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар тўғрисидаги умумий маълумотлар; 9) қонунчиликнинг аниқланган бузилишларининг (улар мавжуд бўлган тақдирда) батафсил тавсифи қонунчиликнинг бузилган нормаларига ҳавола қилинган ҳолда; 10) ўтказилган тафтиш натижаларига доир, шу жумладан қонунчиликнинг бузилишлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосалар. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома камида уч нусхада тузилади. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг барча нусхалари тафтиш ўтказувчи шахслар томонидан имзоланади. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига топширилади, у далолатноманинг барча нусхаларига олганлиги тўғрисида олиш санасини кўрсатган ҳолда имзо қўйиши шарт. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг қолган нусхалари тафтиш материалларига қўшиб қўйилади. Текширилаётган субъект мансабдор шахсининг ёки вакилининг тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномадаги имзоси унинг тафтиш натижаларидан рози эканлигини билдирмайди. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномага тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхалари, тафтиш доирасида содир этилган ҳаракатлар тўғрисидаги баённомалар, инвентаризация далолатномалари, тафтиш ўтказиш чоғида олинган материаллар, шунингдек тафтиш доирасида содир этилган ҳаракатларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар қўшиб қўйилиши керак. Тафтиш тугалланган кундан эътиборан кейинги иш кунидан кечиктирмай тафтиш материаллари тафтиш ўтказиш ваколатига эга бўлган органда қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши ва тафтишни тайинлаган суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга тақдим этилиши керак. Тафтиш ўтказган орган тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг тасдиқланган кўчирма нусхасини қонуний чоралар кўрилиши учун тегишли ваколатли органга ҳам юборади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily