View in Telegram
597-модда. Жиноят иши материалларини хорижий давлатнинг ваколатли органига юбориш Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган, кейинчалик унинг ҳудудидан чиқиб кетган ҳамда процессуал ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унинг иштирокида бажаришнинг имкони бўлмаган тақдирда, тергов қилинаётган жиноят ишининг барча материаллари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига топширилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур материалларни хорижий давлатнинг ваколатли органига тергов қилиш учун юбориш тўғрисидаги масалани ҳал қилади. Жиноят иши материалларига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ариза, шунингдек далиллар илова қилинади. Ишдаги ҳар бир ҳужжат мазкур жиноят ишини юритаётган органнинг гербли муҳри билан тасдиқланган ва юборилаётган хорижий давлатнинг расмий тилига ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бошқа тилга таржима қилинган бўлиши керак.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily