View in Telegram
460-модда. Судьяларнинг маслаҳатлашув тартиби Иш суд таркиби томонидан кўрилаётган бўлса, ҳукм чиқариш олдидан раислик қилувчи бошчилигида судьяларнинг маслаҳатлашуви ўтказилиб, раислик қилувчи суд ҳал қилиши лозим бўлган саволларни ушбу Кодекснинг 457-моддасида кўрсатилган изчилликда қўяди. Ҳар бир савол шундай шаклда қўйилиши керакки, токи бу саволга маъқулловчи, ёки рад этувчи жавоб қайтариладиган бўлсин. Жавоб қайтарганидан сўнг судья жавобнинг сабаб-асосларини ифодалаши мумкин. Ҳар бир саволни ҳал қилишда судьялардан ҳеч бири овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Барча масалалар овозларнинг оддий кўпчилиги билан ҳал қилинади. Раислик қилувчи ҳаммадан кейин овоз беради. Биринчи навбатда судланувчининг манфаатига тўлароқ мос келадиган фикр овозга қўйилади. Башарти оқлаш тўғрисида овоз берган судья ёки судьялар озчиликни ташкил қилиб, бошқа судьялар эса жиноятнинг тавсифи ёки жазо чораси тўғрисида ҳар хил фикрда бўлсалар, оқлаш учун берилган овоз ёки овозлар Жиноят кодексининг енгилроқ жазо чорасини назарда тутган тегишли моддаси бўйича тавсиф қилиш учун берилган овозга қўшилади. Ишни судья кўраётган бўлса, ушбу Кодекснинг 457 — 459-моддаларида кўрсатилган масалаларни якка ўзи ҳал қилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily