View in Telegram
523-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш муддатлари Маҳкумнинг фойдасини кўзлаб, айблов ҳукмини янги очилган ҳолатлар туфайли қайта кўриб чиқиш ҳеч қандай муддатлар билан чегараланмайди. Маҳкумнинг ўлими уни реабилитация қилиш мақсадида иш юритишни янги очилган ҳолатлар туфайли қайтадан бошлаш учун монелик қилмайди. Оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш ҳақидаги суд ажримини ёки айблов ҳукмини жазонинг енгиллиги ёки оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллаш зарурлиги муносабати билан қайта кўришга фақат Жиноят кодексининг 64-моддасида белгиланган жавобгарликка тортишнинг ўтиш муддатлари давомида ва янги ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир йилдан кечиктирилмаган ҳолда йўл қўйилади. Янги очилган ҳолатлар очилган кун қуйидагича ҳисобланади: 1) ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда — сохта далиллар тақдим этганликда, била туриб нотўғри таржима қилганликда ёки иш бўйича тергов юритишда ёхуд ишни судда кўришда жиноий суиистеъмол содир этганликда айбли шахсларга нисбатан чиқарилган ҳукм қонуний кучга кирган кун; 2) ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — янги очилган ҳолатлар муносабати билан иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисида судга прокурор томонидан протест ёки ушбу Кодекс 524-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган шахслар томонидан илтимоснома киритилган кун. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily