387-модда. Суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхатини ўзгартириш
Жиноят иши судга юборилгунга қадар прокурор ёки унинг ўринбосари суд мажлисига чақириладиган шахсларнинг рўйхатини ўз қарори билан қисқартириш ёки тўлдиришга ҳақлидир. Бунда айбланувчилар, муомала лаёқатига эга бўлган жабрланувчилар, вояга етмаган айбланувчиларнинг қонуний вакиллари, шунингдек фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган шахслар ёки фуқаровий жавобгар тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинганлар ва уларнинг вакиллари рўйхатдан тушириб қолдирилиши мумкин эмас. Дастлабки терговда ёки суриштирувда гувоҳ сифатида сўроқ қилинмаган ва эксперт сифатида хулоса бермаган шахслар рўйхатга қўшимча қилиб киритилиши мумкин эмас.
Каналга уланиш 👉@jpk_uz