View in Telegram
395-модда. Келиб тушган жиноят иши бўйича судьянинг ҳаракатлари Судья жиноят ишини айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси ёхуд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор билан қабул қилиб олгач, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради: 1) ишни судловга тегишлилигига кўра ўтказиш тўғрисида; 2) ишни судда кўриш учун тайинлаш ҳақида; 3) дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисида. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган масалаларга доир ажрим судья томонидан иш судга келиб тушган пайтдан эътиборан етти суткадан кечиктирмай қабул қилинади. Бу муддат шу суднинг раиси томонидан кўпи билан уч суткагача узайтирилиши мумкин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily