View in Telegram
320-модда. Процессуал чиқимларни ундириш Процессуал чиқимлар, ушбу модданинг олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилганидан ташқари ҳолларда, маҳкумлардан ундирилади ёки давлат ҳисобига ўтказилади. Суд процессуал чиқимларни, таржимонга тўланган суммадан ташқари, маҳкумдан ундиришга ҳақли. Процессуал чиқимлар жазодан озод қилинган маҳкум, шунингдек жазо тайинланмаган маҳкум зиммасига юклатилиши мумкин. Суд бир неча судланувчини айбли деб топган тақдирда, уларнинг ҳар биридан қанча миқдорда процессуал чиқимларни ундириш лозимлигини белгилайди. Бу ҳолда суд айбнинг оғир ёки енгиллигини, жиноят учун жавобгарлик даражаси ва маҳкумларнинг мулкий аҳволини инобатга олади. Судланувчи оқланган ёки ушбу Кодекснинг 83-моддасига мувофиқ иш тугатилган тақдирда процессуал чиқимлар давлат ҳисобига ўтказилади. Судланувчи бир айблов бўйича оқланган, бошқа айблов бўйича эса айбли деб топилган бўлса, суд у айбли деб топилган айблов билан боғлиқ процессуал чиқимларни тўлашни унинг зиммасига юклайди. Процессуал чиқимлар ундирилиши лозим бўлган шахснинг тўловга моддий имконияти бўлмаган тақдирда чиқимлар давлат ҳисобига ўтказилади. Маҳкумнинг процессуал чиқимни тўлаши унинг қарамоғида бўлганларнинг моддий аҳволига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, суд маҳкумни процессуал чиқимларнинг ҳаммасини ёхуд бир қисмини тўлашдан озод этишга ҳақлидир. Маҳкум ҳуқуқий ёрдам учун тўловдан озод этилган тақдирда адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ процессуал чиқимлар, шунингдек таржимонга бериладиган пуллар давлат ҳисобидан тўланади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга қонунда белгиланган тартибда чақирилган процесс иштирокчисининг узрсиз сабабларга кўра келмаслиги оқибатида ишнинг судда кўрилишини ёхуд тергов ҳаракатлари ўтказишни кечиктириш билан боғлиқ процессуал чиқимлар ана шу келмаган шахсдан ундирилади. Моддий жавобгарлик: адвокат узрсиз сабабларга кўра келмагани учун тегишли адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига, жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси узрсиз сабабларга кўра келмагани учун тегишли жамоат бирлашмаси ёхуд жамоага юклатилиши мумкин. Суд вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар юзасидан процессуал чиқимларни тўлашни вояга етмаганнинг хулқ-атвори устидан тегишли назорат йўқлигида айби бўлган тақдирда вояга етмаган маҳкумнинг ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга юклаши мумкин. Жабрланувчининг шикояти бўйича қўзғатилган иш юзасидан судланувчи оқланган тақдирда суд процессуал чиқимларни иш юритилишига сабаб бўлган шикоятни берган шахсдан тўлиқ ёки қисман ундиришга ҳақлидир. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily