View in Telegram
530-модда. Суд ажримининг қонуний кучга кириши ва уни ижро этиш Биринчи инстанция судининг ажрими шу ажрим устидан апелляция тартибида хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш муддати ўтиши билан ёхуд шикоят ёки протест билдирилган тақдирда иш апелляция инстанцияси судида кўриб чиқилганидан кейин қонуний кучга киради ва ижро этилади. Суднинг апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин бўлмаган ажрими шу ажрим чиқарилиши биланоқ дарҳол кучга киради ва ижро этилади . Жиноят ишини тугатиш ҳақидаги суд ажримининг айбланувчини ёки судланувчини қамоқдан ёки уй қамоғидан озод қилишга оид қисми дарҳол ижро этилиши лозим . Апелляция ва кассация инстанцияси судларининг ажрими эълон қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради. Апелляция ва кассация инстанцияси судининг ажрими ушбу Кодекс 49731-моддасининг саккизинчи ва тўққизинчи қисмларида назарда тутилган қоидаларга кўра ижро эттирилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily