View in Telegram
264-модда. Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарорни ёки ажримни бажариш Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим ижро этиш учун иш юритилаётган жойдаги ички ишлар органига топширилади. Мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахсни топган ички ишлар органининг ходими уни қарор ёки ажрим билан таништириб тилхат олади ва мазкур қарорни ёки ажримни чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд судга олиб келади. Бунда қарорга (ажримга) шахс топилган вақт ва жой, уни олиб келиб топширилган вақт,шунингдек унинг мажбурий келтирилиши билан боғлиқ ариза, шикоят ва илтимослар ҳақидаги маълумотнома илова қилиниши лозим. Ички ишлар органи шахснинг қочиб кетганлиги, таътилда, хизмат сафарида эканлиги, оғир касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра йўқлиги оқибатида мажбурий келтиришга имкон бўлмаганлигини аниқласа, бу ҳақда маълумотнома тузади ҳамда қарорни ёки ажримни чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурорга ёхуд судга хабар беради. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily