View in Telegram
121-2-модда. Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш учун асослар Гувоҳни, жабрланувчини (фуқаровий даъвогарни) объектив сабабларга кўра (Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетиши, уларда жиноят ишини юритишда иштирок этишни истисно қиладиган оғир ва давомли касаллик мавжудлиги) ишни судга қадар юритиш ёки суд муҳокамаси чоғида кейинчалик сўроқ қилиш мумкин бўлмай қолади деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлган ҳолларда, уларнинг кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин. Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш зарур бўлганда суриштирувчи, терговчи кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради ва уни зарур материаллар билан бирга прокурорга юборади. Гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), гувоҳ ва ҳимоячи кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида прокурорга мурожаат қилади. Прокурор кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорнинг ёхуд мурожаатнинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ёки мурожаатни суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига ёки ҳудудий ҳарбий судга юборади. Илтимосномага кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш зарурлигини тасдиқловчи жиноят иши материалларининг кўчирма нусхалари илова қилинади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily