View in Telegram
508-модда. Кассация шикоятини, протестини кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисидаги ажримнинг мазмуни Шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига иш билан бирга кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт, жой; 2) ажрим чиқарган судьянинг лавозими ва фамилияси; 3) кассация шикояти, протести берган шахс тўғрисидаги маълумотлар; 4) биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судларининг номи, шунингдек улар томонидан қабул қилинган суд қарорларининг қисқача мазмуни; 5) кассация шикоятининг, протестининг қисқача мазмуни; 6) шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш асослари. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily