View in Telegram
497-3-модда. Ҳукмлар устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш тартиби Қонуний кучга кирмаган ҳукмлар устидан апелляция тартибида қуйидагича шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин: 1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг ҳукми устидан — Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судига; 2) ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳукми устидан — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига; 3) Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукми устидан — Ўзбекистон Республикаси Олий судига; 4) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукми устидан — мазкур суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига. Апелляция шикоятлари ва протестлари ҳукм чиқарган суд орқали берилади. Шикоят ёки протест бевосита апелляция инстанцияси судига берилган тақдирда, суд уларни ҳукм чиқарган судга ушбу Кодекснинг 497-6-моддасида баён этилган талабларни бажариш учун юборади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily