View in Telegram
314-модда. Муддатларни ҳисоблаш Ушбу Кодексда белгиланган муддатлар, шунингдек қонунда назарда тутилган ҳолларда суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан тайинланган муддатлар соатлар, суткалар ва ойлар билан ҳисобланади. Муддатларни ҳисоблашда муддатнинг ўтиши бошланган соат, сутка ҳисобга олинмайди, аммо бу қоида ушлаб туриш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғида ва тиббий муассасада бўлиш муддатларини ҳисоблашга тааллуқли эмас. Муддатни ҳисоблашда ишдан ҳоли вақт ҳам эътиборга олинади. Муддатлар суткалар билан ҳисобланганда муддат охирги суткада соат 24-00 да тугайди. Тегишли ҳаракат судда, прокуратурада ёки бошқа давлат муассасасида бажарилиши лозим бўлса, муддат ушбу муассасаларда иш вақти тамом бўлиши билан тугайди. Ойлар билан ҳисобланадиган муддат охирги ойнинг муддат бошланган кунига тўғри келган санасида тугайди, муддатнинг тугаши тегишли санаси бўлмаган ойга тўғри келса, муддат шу ойнинг сўнгги суткасида тамом бўлади. Муддатнинг тугаши ишдан ҳоли кунга (дам олиш, байрам кунига) тўғри келса, муддат шундан кейинги биринчи иш кунида тугайди, ушлаб туриш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғида ва тиббий муассасада бўлиш муддатини ҳисоблаш ҳоллари бундан мустасно. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily