View in Telegram
544-модда. Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги масала судья томонидан жазони ўтаб бўлган шахснинг, унинг ҳимоячиси ёки қонуний вакилининг ёхуд жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг илтимосномасига асосан кўриб чиқилади. Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда илтимоснома ким ҳақида берилган бўлса, шу шахснинг суд мажлисида қатнашиши шарт. У ҳимоячи олиш ҳуқуқи билан таъминланади. Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги илтимоснома жамоат бирлашмаси ёки жамоа томонидан берилган бўлса, уларнинг вакиллари суд мажлисида иштирок этиши шарт. Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тақдим қилинган илтимосномани ўқиб эшиттиришдан бошланади, сўнг судья судда ҳозир бўлганларнинг фикрларини эшитади ва ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради. Судланганликни олиб ташлаш рад этилса, судьяга бу масалага доир қайта илтимоснома ажрим чиққан кундан бошлаб камида бир йил ўтганидан кейин киритилиши мумкин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily