View in Telegram
91-3-модда. Тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш шартлари ва тартиби Муайян тергов ҳаракатини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд жиноят процессининг муайян иштирокчисини чақиртиришни ва тергов ҳаракатини видеоконференцалоқа режимида ўтказишни ташкил этишни сўраб тегишли органга ушбу Кодекс талабларига мувофиқ топшириқ юборади. Суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг топшириғини бажарувчи мансабдор шахс чақиртирилган жиноят процесси иштирокчисининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириши, унинг ушбу Кодексда назарда тутилган ҳуқуқларини таъминлаши ва тергов ҳаракати тугаллангунига қадар унинг ёнида бўлиши керак. Тергов ҳаракатини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш учун мутахассислар жалб қилиниши мумкин. Видеоконференцалоқа режимида сўроқ, шахсларни ёки нарсаларни таниб олиш ёхуд юзлаштириш ушбу Кодекснинг 96 — 108, 112 — 131-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади. Тергов ҳаракати иштирокчиларига видеоконференцалоқада иштирок этаётган шахсларга саволлар бериш ва улардан жавоблар олиш, ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал ҳуқуқлар ва мажбуриятларни амалга ошириш имконияти таъминланиши керак. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily