View in Telegram
587-модда. Терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини суриштирувчи, терговчи томонидан прокурорга юбориш тартиби Амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, суриштирувчи, терговчи терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини қайси шахсга нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги масала қўйилаётган бўлса, ўша шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг аризаси ҳамда амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақидаги тақдимнома билан прокурорга юборади. Агар бир нечта шахсга нисбатан жиноят иши бўйича улардан лоақал биттаси амнистия актининг таъсир доирасига тушса, унга нисбатан жиноят ишининг қисми амнистия актини қўллаш тўғрисида судга илтимоснома киритиш учун ушбу Кодекснинг 332-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан алоҳида иш юритишга ажратилиши мумкин.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily