View in Telegram
254-модда. Ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви Айбланаётган муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси ёки ўқув йиғинига чақирилган ҳарбий хизматга мажбур шахс суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими бўйича ҳарбий қисм, қўшилма, ҳарбий муассаса, ҳарбий ўқув юрти қўмондонлигининг кузатувига берилиши мумкин. Қўмондонлик кузатуви қонунчиликда назарда тутилган ва айбланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишини таъминлайдиган чораларни кўришдан иборат. Ушбу эҳтиёт чорасини қўллаш, бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ва суднинг ажрими қўмондонлик учун мажбурийдир, унга ҳарбий хизматчи устидан кузатув ўрнатиш заруратини келтириб чиқарган айбловнинг моҳияти тушунтирилиши лозим. Олдини олиш мақсадида мазкур эҳтиёт чораси қўлланилган ҳаракатлар айбланувчи томонидан содир этилган тақдирда, қўмондонлик суриштирувчини, терговчини, прокурорни ёки судни бу ҳақда дарҳол хабардор қилиши шарт. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily