View in Telegram
472-модда. Ҳукмнинг имзоланиши ва судьянинг алоҳида фикри Ҳукм судья томонидан чиқарилган бўлса, уни судьянинг якка ўзи, суд таркиби томонидан чиқарилган бўлса, судьяларнинг ҳаммаси имзолайди. Овоз бериш вақтида озчиликни ташкил қилган судья ҳукмга имзо қўйиб, ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақлидир. Бу фикрни у бевосита маслаҳатхонада ёзиши лозим. Алоҳида фикр ишга илова қилинади, лекин суд мажлисининг залида эълон қилиниши мумкин эмас. Агар алоҳида фикр мавжуд бўлган иш апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, ҳукм қонуний кучга киргандан кейин иш уни белгиланган тартибда кўриб чиқиш масаласини ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилиши лозим. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily