View in Telegram
JPK | O‘zbekiston Respublikasi
254-2-модда. Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш Прокурор, терговчи, суриштирувчи паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради. Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш зарурияти юзага келишига сабаб бўлган асослар баён қилинади. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади. Суриштирувчининг, терговчининг паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади. Прокурор паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади. Каналга уланиш
👉
@jpk_uz
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start