View in Telegram
446-модда. Экспертиза Суд терговида экспертиза ушбу Кодекснинг 172 — 187-моддаларида назарда тутилган талабларга ва қуйида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда тайинланади ва ўтказилади. Суд мажлисида экспертизани илгари судгача иш юритиш босқичида хулоса берган экспертлар ёки суд тайинлаган янги экспертлар ёхуд ҳам илгариги, ҳам кейин тайинланган экспертлар биргаликда ўтказади. Тарафлардан бирортасининг илтимоси бўйича ёки ўз ташаббуси билан суд экспертиза тайинлаш тўғрисида ажрим чиқаради ва уни суд мажлисида ўқиб эшиттиради. Ажримда экспертиза ўтказиш топширилган шахс ёки экспертиза муассасаси кўрсатилади ва эксперт олдига саволлар қўйилади. Бунда суд тарафларга уларнинг экспертни рад этиш, тараф кўрсатган қўшимча шахсни экспертлар сафига киритиш, эксперт олдига қўшимча саволлар қўйиш, экспертизани тарафларнинг иштирокида ўтказиш тўғрисида илтимослар қилиш, шунингдек экспертиза давомида изоҳот бериб бориш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтиради. Илтимослар ёки экспертни рад қилиш тўғрисидаги арзларни суд ушбу Кодекснинг 80-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳолда кўриб чиқади. Суд терговида эксперт сўроқ қилинаётган шахсларга саволлар беришга, ёзма далиллар, тергов ҳаракатларининг баённомалари, бошқа экспертларнинг хулосалари билан танишишга, кўздан кечиришлар, экспериментларда ва экспертиза предметига оид суднинг бошқа ҳаракатларида иштирок этишга ҳақлидир. Суд тергови давомида экспертнинг олдига қўшимча саволлар қўйилиши мумкин. Экспертиза предметига оид ҳолатлар текшируви тугаллангач, суд хулоса тайёрлаш учун экспертга муҳлат беради. Башарти бунинг учун лаборатория тадқиқотлари ўтказиш лозим бўлса, суд экспертга тегишли объектларни беради. Эксперт ўз хулосасини суд мажлисида ўқиб эшиттиради. Хулоса суд мажлисининг баённомасига илова қилинади. Эксперт хулоса берганидан сўнг, хулосада баён қилинган ҳолатлар бўйича у суд мажлисида сўроқ қилиниши мумкин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily