View in Telegram
434-модда. Судланувчининг шахсини ва унга процессуал ҳужжатларнинг нусхалари топширилган вақтни аниқлаш Раислик қилувчи судланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ойи, куни ва жойини, яшаб турган жойи, машғулоти, маълумоти, оилавий аҳволи ва унинг шахсига дахлдор бошқа маълумотларни сўраб, унинг шахсини аниқлайди. Сўнгра раислик қилувчи судланувчидан айблов хулосасининг ва айблов далолатномасининг нусхаси, шунингдек ушбу Кодекс 388-моддасининг иккинчи қисмида санаб ўтилган процессуал ҳужжатларнинг нусхалари унга топширилган-топширилмаганлигини ва айнан қачон топширилганлигини сўрайди. Бу ҳужжатларнинг нусхалари топширилмаган ёки суд мажлиси бошланишига уч суткадан кам муддат қолганда топширилган бўлса, ишни муҳокама қилиш кейинга қолдирилиши лозим. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily