View in Telegram
334-модда. Маъмурий, интизомий ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарлар бўйича кўриладиган чоралар Келиб тушган хабарда жиноят ҳақида эмас, балки маъмурий, интизомий ёки бошқа ҳуқуқбузарлик ёхуд ахлоқ нормалари бузилганлиги ҳақида маълумот бўлса, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш билан бир пайтда хабарни ҳуқуқни бузган шахсга нисбатан маъмурий, интизомий жавобгарлик ёки жамоат таъсир чоралари қўллаш учун ҳуқуқни бузган шахс ишлайдиган ёки ўқийдиган жой маъмуриятига, унинг турар жойидаги жамоага, жамоат бирлашмасига ёки вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссияга, тегишли ваколатларга эга бўлган давлат органи ёки мансабдор шахсга юборади. Келиб тушган хабарда фуқароларнинг сиёсий, меҳнат, уй-жой, оилавий ёки бошқа ҳуқуқлари бузилганлиги, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларининг фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўриқланадиган қонуний манфаатлари бузилганлиги кўзга ташланса, унда ишни қўзғатишни рад қилиш билан бир вақтда манфаатдор шахсларга судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари ва тартиби тушунтирилиши лозим. Башарти улар маълум сабабларга кўра, суд орқали ўзларини ҳимоя қилишни сўраш имкониятига эга бўлмасалар, прокурор бундай шахсларни ҳимоя қилиб, судга ариза билан мурожаат этишга ҳақлидир. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily