View in Telegram
441-модда. Гувоҳнинг қасамёди ва уни жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш Гувоҳни сўроқ қилишдан олдин раислик қилувчи унинг шахсини аниқлайди ва кўрсатув беришдан бош тортганлик ёки била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради. Сўнгра раислик қилувчи гувоҳга барчанинг олдида ошкора равишда қуйидаги мазмунда қасамёд қилишни таклиф этади: «Иш юзасидан ўзимга маълум бўлган ҳамма нарсани судга айтиб беришга қасамёд қиламан. Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни гапириб бераман, ҳақиқатдан ўзга нарсани гапирмайман». Қасамёд матни гувоҳга унинг мажбурияти ва жавобгарлиги тушунтирилгани ҳақидаги гувоҳнинг тилхати билан биргаликда суд мажлисининг баённомасига илова қилинади. Ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳга ҳам ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ошкора қасамёд қилиш таклиф қилинади, лекин кўрсатув беришдан бош тортгани ёки била туриб ёлғон кўрсатув бергани учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайди ва ундан тилхат олинмайди. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily