View in Telegram
93-модда. Баённомага имзо чекишдан бош тортиш ёки имзо чека олмаслик ҳолларини тасдиқлаш Суриштирувчи ёки терговчи процесс иштирокчиларидан биронтасининг ёки бошқа шахсларнинг ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда тергов ҳаракатлари баённомасига имзо чекишдан бош тортганлиги тўғрисида баённомага ёзиб қўйиб, уни ўз имзоси билан тасдиқлайди. Юқорида назарда тутилган ҳолларда суд мажлиси баённомасининг суд ҳаракатлари тўғрисидаги ёзувларини имзолашдан бош тортилганлиги ҳақида шу баённомага ёзилади ҳамда уни раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби ўз имзоси билан тасдиқлайдилар. Баённомага имзо чекишдан бош тортган шахс бош тортиш сабабини тушунтиришга ҳақли. Бу тушунтириш баённомага киритилиши лозим. Тергов ёки суд ҳаракати иштирокчиси ўзининг жисмоний нуқсони туфайли баённомани ўқиб, имзолай олмаса, баённомани унинг розилиги билан ҳимоячи, вакил ёки мазкур шахс ишонадиган бошқа фуқаро ўқиб беради ва имзо чекади. Бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily