View in Telegram
194-модда. Шифокор ёки бошқа мутахассис томонидан намуналар олиш тартиби Суриштирувчи, терговчи ёки суд тегишли шахсни, шунингдек ундан намуна олиш тўғрисидаги қарорни ёки ажримни шифокорга ёки бошқа мутахассисга юборади. Шифокорни, бошқа мутахассисни, холисларни рад этиш масаласини қарор ёки ажрим чиқарган суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳал қилади. Шифокор ёки бошқа мутахассис зарур ҳаракатларни бажаради ва эксперт текшируви учун намуналар олади. Бунда оғриқ бермайдиган ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлмаган илмий-техникавий воситалардан фойдаланилиши мумкин. Намуналар ўралиб ва муҳрланиб, суриштирувчи, терговчи ёки судга юборилади. Текшириш учун ҳайвонлардан намуналар олиш зарурати туғилса, суриштирувчи, терговчи ёки суд тегишли қарорни ёхуд ажримни ветеринарга ёки бошқа мутахассисга юборади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily