View in Telegram
392-модда. Жиноят ишлари бирлаштирилганда уларнинг судловга тегишлилиги Бир неча шахсни турли ҳудудларда содир этган жиноятлари учун айблаш тўғрисидаги жиноят ишлари, шунингдек бир шахсни бир неча жиноятни содир этишда айблаш тўғрисидаги жиноят ишлари бирлаштирилганда, агар бу ишлар бир хил даражадаги икки ёки бир неча суднинг судловига тегишли бўлса, иш дастлабки тергов ёки суриштирув қайси ҳудудда тамомланган бўлса, шу ҳудуддаги суд томонидан кўрилади. Бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар турли даражадаги судларнинг судловига тегишли бир неча жиноятни содир этишда айбланган бўлса, бундай ишлар юқори суд томонидан кўрилади. Башарти иш бўйича бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар бир неча жиноятни содир этишда айблансалар ва бу шахслардан лоақал бири ёки жиноятлардан бири ҳақидаги иш ҳарбий суднинг судловига тегишли бўлса, барча жиноятлар ва барча шахсларга доир иш ҳарбий суд томонидан кўрилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily