View in Telegram
509-5-модда. Жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш учун тайинлаш чоғида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар Судья кассация шикояти, протести берилган жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисида етти суткадан кечиктирмай ажрим чиқаради, унда қуйидаги масалаларни ҳал қилади: 1) жиноят ишини кўриш бошланадиган жой, сана ва вақт тўғрисидаги; 2) суд мажлисига тарафларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини чақириш тўғрисидаги; 3) ушбу Кодекснинг 19-моддасида назарда тутилган ҳолларда, жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисидаги; 4) озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг суд мажлисида иштирок этиши тўғрисидаги. Қабул қилинган қарор тўғрисида ушбу Кодекс 499-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга, шунингдек прокурорга уч сутка ичида хабар қилинади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily