View in Telegram
602-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарори устидан сўралаётган шахс қамоқда сақланаётган жойдаги Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоят, Тошкент шаҳар судига мазкур шахс ёхуд унинг ҳимоячиси томонидан хабарнома олинган пайтдан эътиборан ўн сутка ичида шикоят қилиниши мумкин. Сўралаётган шахс қамоқда сақланаётган жойнинг маъмурияти шикоятни олиши билан уни дарҳол судга юборади ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини ёзма равишда хабардор қилади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабарнома олинган кундан эътиборан уч суткадан кечиктирмай судга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарорнинг қонунийлиги ва асослилигини тасдиқловчи материалларни юборади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарори устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш шикоят суд томонидан олинган кундан эътиборан ўн сутка ичида уч нафар судьядан иборат таркибда, очиқ суд мажлисида прокурор, ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган шахс ва, агар ишда иштирок этаётган бўлса, унинг ҳимоячиси иштирокида амалга оширилади. Суд мажлиси бошланишида раислик қилувчи қайси шикоят кўриб чиқилишини эълон қилади, ҳозир бўлган процесс иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради. Аризачи ва (ёки) унинг ҳимоячиси шикоятни асослаб беради, шундан сўнг сўз прокурорга берилади. Суд муҳокамаси давомида суд шикоят берган шахснинг айблилиги масаласини муҳокама қилмай, устидан шикоят берилган қарорнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқлигини текшириш билан чекланади. Шикоятни кўриб чиқиш натижасида суд қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради: шикоятни қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ҳақида. Суднинг ажрими апелляция шикояти бериш ёки протести билдириш муддати тугаши билан қонуний кучга киради. Суднинг ажрими ўқиб эшиттирилганидан кейин дарҳол прокурорга, шунингдек ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган шахсга ва, агар ишда иштирок этган бўлса, унинг ҳимоячисига юборилади. Суднинг ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан йигирма сутка ичида апелляция тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Апелляция шикояти, протести ажримни чиқарган суд орқали берилиб, суд уни материаллар билан биргаликда уч сутка ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига юбориши ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Апелляция шикояти, протести келиб тушган кундан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради: суд ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини, протестини эса қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида; суднинг ажримини бекор қилиш тўғрисида. Апелляция инстанцияси судининг ажрими у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради ва дарҳол ижро этилиши керак. Апелляция инстанцияси судининг ажрими прокурорга ижрони ташкил этиш учун, ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган шахсга ва, агар ишда иштирок этган бўлса, унинг ҳимоячисига маълумот учун юборилади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily