View in Telegram
32-модда. Суд мажлиси котиби Суд мажлисида суд мажлиси котиби вазифаларини судьянинг ёрдамчиси (катта ёрдамчиси) бажаради. Суд мажлиси котиби жиноят ишини суд мажлисида кўриш учун тайёрлайди; суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида процесс иштирокчиларини хабардор қилади; судга чақирилган процесс иштирокчиларининг келган-келмаганлигини текширади, ҳозир бўлмаган шахсларнинг келмаганлиги сабабини аниқлаб, бу ҳақда судга маълум қилади; суд мажлислари баённомасини юритади; раислик қилувчининг суд муҳокамасини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа топшириқларини бажаради. Суд мажлиси котиби баённомада суднинг ҳаракатлари ва қарорларини, шунингдек суд мажлиси барча иштирокчиларининг ҳаракатлари, аризалари, илтимосномалари, кўрсатувларини тўлиқ ва тўғри баён қилиб бориши шарт. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily