View in Telegram
360-модда. Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор Шахсни жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради. Бирор жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс иш қўзғатилгунга қадар ушланган бўлса ва ушбу Кодекснинг 225-моддасида назарда тутилган текшириш ушлаб туришнинг асосли эканлигини тасдиқлаган бўлса, терговчи шахсни ушлаб туриш, иш қўзғатиш ва ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақида тўхтамларга келиб, уларни битта қарорда баён қилади. Қарорда ушлаб турилган шахс қайси жиноятни содир этишда гумон қилинаётганлиги, Жиноят кодексининг қайси моддасида бу жиноят назарда тутилгани, ушлаб туришнинг сабаб ва асослари, шунингдек шахсни ушлаб туриш, агар жиноят иши илгари қўзғатилмаган бўлса, жиноят ишини қўзғатиш ва уни ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарор кўрсатилиши керак. Қарор гумон қилинувчига у биринчи марта сўроқ қилингунига қадар эълон қилинади. Айни вақтда унга ушбу Кодекснинг 48-моддасида назарда тутилган гумон қилинувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily