View in Telegram
497-26-модда. Апелляция инстанцияси судининг ваколатлари Апелляция инстанцияси суди жиноят ишини кўриш натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: 1) ҳукмни ўзгаришсиз, апелляция шикоятини, протестини эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида; 2) айблов ҳукмини бекор қилиш ва оқлов ҳукмини чиқариш тўғрисида; 3) айблов ҳукмини бекор қилиш ва янги айблов ҳукмини чиқариш тўғрисида; 4) оқлов ҳукмини бекор қилиш ва айблов ҳукмини чиқариш тўғрисида; 5) ҳукмни бекор қилиш ва жиноят ишини тугатиш тўғрисида; 6) ушбу Кодекснинг 416 ёки 417-моддаларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланганда, айблов ҳукмини бекор қилиш ҳақида ва ишни биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида; 7) ҳукмни ўзгартириш тўғрисида; 8) шикоят, протест қайтариб олинган ҳолларда, апелляция тартибида иш юритишни тугатиш тўғрисида. Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 5 — 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда апелляция инстанцияси суди ажрим чиқаради. Ушбу модда биринчи қисмининг 2 — 4-бандларида назарда тутилган ҳолларда, апелляция инстанцияси суди апелляция ҳукмини чиқаради. Апелляция инстанцияси судининг қарорини эълон қилиш ушбу Кодекснинг 473-моддаси қоидаларига кўра амалга оширилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily