View in Telegram
380-модда. Айблов хулосасига иловалар Айблов хулосасига терговчининг фикрича суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхати, шунингдек қўлланилган эҳтиёт чоралари, гумон қилинувчи ва айбланувчи қанча вақт қамоқда сақланганлиги ёки у уй қамоғида бўлганлиги тўғрисидаги, ашёвий далиллар, фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари, суд чиқимлари тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади. Суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхатида терговчи уларнинг турган жойи ҳамда кўрсатувлари ёки хулосалари ишнинг қайси саҳифасида баён қилинганлигини кўрсатади. Жабрланувчилар, гувоҳлар, холислар ва процесснинг бошқа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахслар рўйхатида уларнинг тахаллуслари кўрсатилиши мумкин. Хавфсизлиги таъминланишига муҳтож бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар улар иштирокида ўтказилган тергов ҳаракатлари баённомаларининг кириш қисмлари билан бирга муҳрланган ҳолда судга тақдим этилади. Улар билан фақат айблов хулосасини тасдиқловчи прокурор ва ишни кўриб чиқувчи судья танишишлари мумкин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily