View in Telegram
471-модда. Ҳукмнинг қарор қисмида ҳал қилиниши лозим бўлган бошқа масалалар Айблов ҳукмининг ҳам, оқлов ҳукмининг ҳам қарор қисми, ушбу Кодекснинг 468 ва 470-моддаларида кўрсатилган масалалардан ташқари, қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим: 1) судланувчини лавозимидан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш тўғрисида ушбу Кодекснинг 255 — 260-моддаларига мувофиқ қабул қилинган қарор; қўзғатилган фуқаровий даъво ёки суднинг ташаббуси билан зиённи қоплаш тўғрисида ушбу Кодекснинг 283 — 289-моддаларига мувофиқ қабул қилинган қарор; 2) ашёвий далиллар ҳамда ишга илова қилинган бошқа нарсалар ва ҳужжатлар тўғрисида ушбу Кодекснинг 289-моддасига мувофиқ қабул қилинган қарор; 3) процессуал чиқимлар тўғрисида ушбу Кодекснинг 320-моддасига мувофиқ қабул қилинган қарор; 4) ҳукм устидан апелляция шикоятини бериш, протест билдиришнинг ушбу Кодекснинг тегишинча 497-3 ва 497-4-моддаларида назарда тутилган тартиби, муддатлари. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily