View in Telegram
463-модда. Айблов ҳукми чиқариш асослари Айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади. Айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозим. Суд қуйидаги ҳолларда жазодан озод қилиб, айблов ҳукмини чиқаради, башарти: 1) мазкур ҳукм билан судланувчига тайинланган жазони қўллашдан озод қилувчи амнистия акти эълон қилинган бўлса; 2) шахснинг ҳукм чиққунига қадар қамоқда ёки уй қамоғида бўлган вақти Жиноят кодексининг 62-моддасида назарда тутилган ушлаб туришни, қамоққа олишни ёки уй қамоғини ҳисобга олиш қоидаларини назарда тутиб, суд томонидан тайинланган жазо чорасига тенг ёхуд бу чорадан ортиқ бўлса; жазо тайинламасдан айблов ҳукмини чиқаради, башарти: 1) маҳкум содир этган жиноят учун жазо тайинлашни истисно этадиган амнистия акти эълон қилинган бўлса: 2) мазкур жиноят учун айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш муддати ўтиб кетган бўлса; 3) ҳукм чиқариладиган вақтга келиб, қилмиш ижтимоий хавфлилигини йўқотса ёки уни содир этган шахс ижтимоий хавфли бўлмай қолса; 4) маҳкумнинг тузалишига жамоат бирлашмалари ва жамоалар томонидан қўлланиладиган жамоат таъсир чоралари ёки маъмурий жазо чоралари кўриш йўли билан эришиш мумкин бўлса; 5) ҳукм чиқариш вақтигача судланувчи вафот этган бўлса; 6) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 71-моддасига мувофиқ шахсни ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли жазодан озод қилиш учун асослар мавжуд бўлса. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily