View in Telegram
38-боб. РЕАБИЛИТАЦИЯ ЭТИЛГАН ШАХСГА ЕТКАЗИЛГАН ЗИЁННИ ҚОПЛАШ ВА УНИНГ БОШҚА ҲУҚУҚЛАРИНИ ТИКЛАШ ТАРТИБИ 304-модда. Мулкий зиённи қоплаш ҳажми Реабилитация этилган шахсга ушбу Кодекснинг 302 ва 303-моддаларида кўрсатилган қонунга хилоф ҳаракатлар билан етказилган мулкий зиён тўла ҳажмда қопланади. Қуйидагилар қопланиши лозим бўлади: 1) реабилитация этилган шахс ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар; 2) пенсия ва нафақалар, башарти уларни тўлаш тўхтатиб қўйилган бўлса; 3) пуллар, пул жамғармалари ва уларга тўланадиган фоизлар, давлат заёми облигациялари ва уларга чиққан ютуқлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек суднинг ҳукми, ажримига (қарорига) асосан мусодара қилинган ёхуд давлат фойдасига ўтказилган ашёлар ёхуд бошқа мол-мулкнинг қиймати; 4) суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан олинган ва йўқотилган мол-мулк қиймати; 5) суд ҳукмини ижро қилиш чоғида ундирилган жарималар ва суд чиқимлари; 6) юридик ёрдам кўрсатилиши учун шахс томонидан адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига тўланган пул, шунингдек унга нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида қилинган бошқа харажатлар. Реабилитация этилган шахс вафот этган тақдирда ушбу модданинг 1, 3, 4, 5 ва 6-бандларида назарда тутилган зиённи ундириш ҳуқуқига унинг меросхўрлари, 2-бандида назарда тутилган зиённи ундириш ҳуқуқига эса боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланиши лозим бўлганлар жумласига кирувчи оила аъзолари эга бўладилар. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily