350-модда. Дастлабки терговнинг бошланиши
Терговчи жиноят ишини қўзғатиб, уни ўз иш юритувига олади ва бу ҳақда иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги қарорга ёзиб қўяди. Башарти терговчига олдин қўзғатилган иш берилган бўлса, у ишни ўз юритувига олганлиги тўғрисида қарор чиқаради, шундан сўнг дастлабки терговни бошлайди.
Каналга уланиш 👉@jpk_uz