View in Telegram
381-4-модда. Суриштирувчининг топшириқларини бажариш Ҳар бир суриштирувчи ўз юритувида бўлган жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида исталган жойда бирор тергов ҳаракатини шахсан ўзи бажаришга ёхуд уни ўтказишни бошқа суриштирувчига топширишга ҳақлидир. Суриштирувчининг топшириғида ижро этувчи учун мажбурий бўлган ижро муддати кўрсатилади. Топшириқни бу муддат ичида ижро этишнинг иложи бўлмаса, топшириқ олган шахс топшириқ берган суриштирувчига топшириқ қачон бажарилиши мумкинлиги тўғрисида ёзма равишда, телеграмма ёки телефонограмма орқали хабар қилади ва унинг кўрсатмаларига биноан топшириқни бажаришни давом эттиради. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily