View in Telegram
276-модда. Фуқаровий даъвони қўзғатиш Жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида ўзини мулкий зиён кўрган деб ҳисобловчи шахс ёхуд унинг вакили жиноят иши қўзғатилган пайтдан бошлаб то суд тергови бошлангунга қадар фуқаровий даъво қўзғатишга ҳақлидир. Жиноят содир этиш ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида мол-мулки йўқолган ёки шикастланган шахс вафот этган тақдирда унинг меросхўрлари жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш ҳуқуқига эга бўлади. Фуқаровий даъво ёзма шаклда ҳам, оғзаки шаклда ҳам қўзғатилиши мумкин. Оғзаки даъво аризаси баённомага ёзиб қўйилади. Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш, уни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун давлат божи ундирилмайди. Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатмаган шахс, шунингдек даъвоси кўрилмасдан қолдирилган шахс уни фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўзғатишга ҳақлидир Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily