View in Telegram
524-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи ҳамда унинг вакили кассация инстанцияси судига янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида илтимоснома беришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар кассация инстанцияси судига янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида протест беришга ҳақли. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида судга протест киритиш учун қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин: 1) фуқароларнинг, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари мансабдор шахсларининг хабарлари; 2) оммавий ахборот воситаларининг хабарлари; 3) суриштирув, дастлабки тергов жараёнида ва судда бошқа жиноят ишини кўриш жараёнида олинган маълумотлар. Агар судга келиб тушган илтимосномада, протестда ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган ҳолатларни кўрсатувчи маълумотларга ҳавола мавжуд бўлса, судья суриштирув, тергов органларидан ва суддан тегишли процессуал ҳужжатларни талаб қилиб олади ҳамда асослар мавжуд бўлган тақдирда янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги ёки бундай асослар мавжуд эмаслиги ҳақидаги масалани ўз ажрими билан кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш учун киритади. Агар судга келиб тушган илтимосномада ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида кўрсатилган ҳолатлар кўрсатилган бўлса, суд материалларни тергов ўтказиш учун прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради. Янги очилган ҳолатлар тергов қилинаётганда ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга риоя этилган ҳолда сўроқ, кўздан кечириш, экспертиза, олиб қўйиш ва бошқа тергов ҳаракатлари ўтказилиши мумкин. Тергов натижалари бўйича прокурор уч ойлик муддатда судга янги очилган ҳолатлар туфайли суд ҳукми, ажримини қайта кўриш учун асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида тегишли материалларни илова қилган ҳолда хулоса юборади. Прокурорнинг хулосасини кўриб чиқиш натижалари бўйича судья ўз ажрими билан янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги ёки бундай асослар мавжуд эмаслиги ҳақидаги масалани кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш учун киритади. Судьянинг янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажрими манфаатдор шахсларнинг шикоятига кўра ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарларининг протестига кўра, материалларни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун ўтказган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосарлари томонидан бекор қилиниши мумкин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily