338-модда. Жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш
Прокурорнинг жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиниши мумкин. Иш қўзғатиш тўғрисидаги қарорининг прокурор томонидан бекор қилиниши устидан ҳам худди шундай тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг иш қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори устидан прокурорга, прокурорнинг иш қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи прокурорга, суднинг ажрими устидан эса юқори судга шикоят қилиниши мумкин.
Каналга уланиш 👉@jpk_uz