View in Telegram
468-модда. Айблов ҳукмининг қарор қисми Айблов ҳукмининг қарор қисмида: 1) судланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми; 2) судланувчининг жиноят содир этганликда айбли деб топилганлиги тўғрисидаги қарор; 3) Жиноят кодексининг судланувчининг айбли деб эътироф этилишига асос бўлган моддаси (модданинг қисми, банди), шунингдек судланувчининг ўта хавфли рецидивист деб топилганлиги, башарти суд шундай қарор қабул қилган бўлса; 4) судланувчи айбли деб топилган ҳар бир жинояти учун тайинланган жазо тури ва меъёри; Жиноят кодексининг моддаларига мувофиқ узил-кесил тайинланган ва ўталиши лозим бўлган жазо чораси; озодликдан маҳрум этилган шахснинг жазо муддатини ўташи лозим бўлган тегишли тартибли колония тури; 4-1) озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм этилган шахс учун белгиланадиган тақиқлар (чеклашлар); 5) судланувчи шартли равишда ҳукм қилинган бўлса, синов муддати ва маҳкумнинг устидан кузатув олиб бориш вазифаси юклатилган жамоа ёки шахс; 6) ушлаб турилган ёки қамоқда ёхуд уй қамоғида сақланган вақтни жазо тайинлашда жазо муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги қарор; 7) ҳукм қонуний кучга киргунига қадар судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасига доир қарор; 8) маҳкумнинг зиммасига юклатилган мажбуриятлар; 9) ушбу Кодекснинг 533-моддасида назарда тутилган асослар аниқланган ҳолларда ҳукмнинг ижросини кечиктириш тўғрисидаги қарор кўрсатилади. Башарти судланувчига Жиноят кодексининг бир неча моддаси билан айблов қўйилган бўлса, ҳукмнинг қарор қисмида судланувчи қайси моддалар бўйича оқланганлиги ва қайси моддалар бўйича ҳукм қилинганлиги кўрсатилиши лозим. Судланувчи жазони ўташдан озод қилинган бўлса, бу ҳақда ҳукмнинг қарор қисмида кўрсатилади. Барча ҳолларда тайинланган жазо шундай ифодаланиши лозимки, токи ҳукмни ижро этишда суд тайинлаган жазо тури ва меъёри хусусида ҳеч қандай шубҳа туғилмасин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily