View in Telegram
78-модда. Экспертнинг, мутахассиснинг, таржимоннинг, холиснинг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар Эксперт, мутахассис, таржимон, холис ушбу Кодекснинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек ишда иштирок этаётган шахслардан бирортасига хизмат юзасидан ёки бошқа жиҳатдан тобе бўлса, жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас ва рад қилиниши лозим. Бундан ташқари, башарти эксперт, мутахассис, таржимоннинг ўз касбига нолойиқлиги аён бўлиб қолса, холислар эса, ички ишлар органи, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, адлия ёки суд ходими бўлсалар, рад қилинишлари лозим. Материаллари ишнинг қўзғатилишига асос бўлган тафтиш ёки ўзга идоравий текширув ўтказган шахс ушбу ишда эксперт ёки мутахассис сифатида иштирок этишга ҳақли эмас. Ишда мутахассис сифатида иштирок этган шахс келгусида ушбу иш бўйича эксперт қилиб тайинланиши мумкин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily